Тошкентда “ҳоким стипендияси” таъсис этилади. Уни кимлар олади?

Жамият

image

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳрида жорий йил 21 – 25 май кунлари 5 ташаббус ҳаракати ўтказилди. Кеча, 25 май фестивалнинг сўнгги кунида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёшлар билан мулоқот ўтказди ва уларни саволларга жавоб берди.

Мулоқот чоғида Ортиқхўжаев Тошкентдаги мактабларда ўқувчи ва ўқитувчиларга “ҳоким стипендияси” жорий этилишини маълум қилди.

“Стипендия масаласи ҳал бўлади. Ҳоким стипендияси масаласи бўйича биз ҳозир мактаб ўқувчиларига бу йилдан режа қилдик. Ҳар битта мактабдан 5 та фан (олдин 4 та эди): физика, математика,  биология, кимё ва чет тили бўйича ғолиблар аниқланади. Бу йил сентябрдан бошлаб 5 та ўқувчига “Ҳоким стипендияси” тақдим этилади. Ҳар бир ўқувчига ойига 500 минг сўмдан ва уни тарбиялаган ўқитувчисига 1 миллион сўмдан берилади. Ўқувчи мактабда 9 ой ўқиса 5 миллион сўм, ўқитувчиси эса 10 миллион сўм олади. Биз буни жорий йил cентябрдан йўлга қўймоқчимиз”, дейди Тошкент шаҳар ҳокими.

Эслатиб ўтамиз, Ортиқхўжаев фестиваль якунида барча ОAВга тўйни тўйдек қилиб беришгани учун биринчи марта миннатдорлик билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг