Тошкентда ҳайдовчи юк машинасида эркакни босиб кетди
3-саҳифа
−
20 Октябрь 2020
15721Бугун, 20 октябрь куни Тошкент шаҳрида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада 59 ёшли фуқаро ҳалок бўлди. бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
ЙТҲ соат 10:00 ларда Сергели тумани Янги Қўйлиқ кўчаси “Давр банк” биноси қаршисида содир бўлган. 1983 йилда туғилган А.А. исмли ҳайдовчи MAN русумли юк транспорт воситасини бошқариб келиб светафорнинг таъқиқловчи қизил чироғида тўхтаган.
Яшил чироқ ёниши билан яна ҳаракатини давом эттираётганида 1961 йилда туғилган М.Ю. исмли пиёда қатнов қисмининг белгиланмаган жойидан, юк автомашинасининг олд ўнг томонидан кесиб ўтаётган вақтида MAN русумли автомашина ҳайдовчиси пиёдани кўрмай қолиб босиб кетган.
Натижада 59 ёшли пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда маскур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар ва видеога кўра, эркак юк машинаси остига кириб кетиб, тахминан 100-200 метр судралиб келиб тушиб қолган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь