Тошкентда ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб кетди
Жамият
−
18 Октябрь 2019
5815Пойтахт Тошкентда ҳайдовчи йўл патруль хизмати ходимини уриб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар беромоқда.
Воқеа бугун, 18 октябрь куни соат 08:00 да Шайхонтоҳур туманидаги Абай ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасида рўй берган.
Lacetti автомобилини бошқариб келаётган 25 яшар ҳайдовчи А.Р. Абай ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасида ўз хизмат фаолиятини олиб бораётган ЙҲХБ ЙПХ инспектори, лейтенант М.Д.ни уриб кетган.
Тошкент шаҳар ИИББ ходими тан жароҳати олган ва касалхонага олиб кетилган. Ҳозир унга тиббий ёрдам кўрсатилаётгани айтилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь