Тошкентда ҳайдовчи наркотик модда таъсирида ЙТҲ содир қилди

3-саҳифа

image
Ўзбекистонда 2 кун ичида 100 килодан ортиқ наркотик аниқланди north_east

Ўзбекистонда 2 кун ичида 100 килодан ортиқ наркотик аниқланди

Бугун, 19 апрель куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Lacetti ҳайдовчиси наркотик модда таъсирида йўл-транспорт ҳодисаси содир қилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соат 07:30 да Чилонзор туманининг ТХАЙ ва Чорбоғ кўчалари кесишган чорраҳада хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати инспектори йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб, ҳодиса жойидан яширинишга уринган давлат рақам белгисиз ҳаракатланиб келаётган Lacetti русумли транспорт воситасига овоз кучайтиргичлар ёрдамида тўхташ ишорасини берган.

ЙПХ ходимининг сўзларига кўра, автомобиль тўхтатиш ишорасига бўйсунмаган ва 2 та Damas автомобилига техник шикаст етказган ҳолда ҳодиса жойидан қочишга ҳаракат қилган. Кўрилган чоралар натижасида транспорт воситаси тўхтатилиб, унинг ичида бўлган ҳайдовчи ва йўловчилар текширилганда, автомобиль ичида номаълум моддалар, шунингдек, наркотик модда истеъмоли учун ишлатилган буюмлар борлиги аниқланган. Ҳайдовчи ҳам наркотик модда таъсирида бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳайдовчи ва 1 нафар йўловчи процессуал тартибда ушланиб, Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган. Шунингдек, бошқа йўловчиларнинг ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо бериш чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг