Тошкентда ҳаракат тезлиги 60 километргача чекланди
Жамият
−
19 Январь 2023
9711Тошкент шаҳрида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги чекланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёни 2023 йил 17 январь куни тасдиқланди.
Мазкур баённинг 1-иловасига кўра, Тошкент шаҳри бўйича Кичик ҳалқа йўли ичида жойлашган кўчаларда транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.
Шунингдек, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги чекланган ҳудудларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь