Тошкент ер усти метросининг иш вақти вақтинча қисқартирилади
Жамият
−
15 Август 2022 12250 1 дақиқа
Эртага, 16 август дан бошлаб Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати вақтинча қисқартирилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК Матбуот хизмати хабар берди.
“2022 йил 16 августдан 5 сентябрга қадар йўлларни кўрикдан ўтказиш ва бажаралиши лозим бўлган техник ишлар сабабли “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишида поездлар ҳаракати соат 05:00 дан 23:00 гача амалга оширилади”, дейилади хабарда.
Метрополитен келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Live
Барчаси