Тошкент ер усти метросининг 7-бекати бир кунга ёпилади
Жамият
−
16 Апрель 2023
5066Жорий йилнинг 19 апрель куни Тошкент метросининг Ер усти ҳалқа йўли 7-бекатида поездлар ҳаракати бир кунга тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК ахборот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Тошкент метрополитени Ер усти ҳалқа йўлининг II босқичидаги Қўйлиқдан Қурувчилар даҳасигача бўлган 5 та метро бекатида поездларнинг синов тариқасидаги ҳаракати ўз якунига етказилмоқда.
“Шу муносабат билан ушбу янги бекатларни I босқичда барпо этилган бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш мақсадида, жорий йилнинг 19 апрель санасида Ер усти ҳалқа йўлининг 7-бекатида (Қўйлиқ) поездлар ҳаракати тўхтатилади”, дейилади хабарда.
Шу куни поездлар ҳаракати “Дўстлик-2”–“6-бекат” оралиғида ташкил этилади. Шунингдек, йўловчилар учун 6-бекатдан 7-бекатга қадар қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.
“Келтирилган ноқулайлик юзасидан барча йўловчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси