Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий чегаралари ўзгартирилади

Жамият

image

Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий бирликлари чегаралари ўзгартирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси йиғилишида маълум қилинди.

Мажлисда таъкидланишича, Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий бирликлари чегараларининг ўзгартирилиши билан :

  • Бўка туманидан 8,2 гектар Оққўрғон тумани таркибига;
  • Ангрен шаҳридан 143,6 гектар, Ўрта Чирчиқ туманидан 3278,9 гектар майдон Оҳангарон туманига;
  • Оҳангарон туманидан 2931,8 гектар майдон Ангрен шаҳри таркибига;
  • Ангрен шаҳридан 1094,0 гектар, Бўстонлиқ туманидан 312,2 гектар ер майдони Паркент туманига;
  • Паркент туманидан 493,3 гектар ер майдони Бўстонлиқ туманига;
  • Бекобод туманидан 588,6 гектар Бекобод шаҳри таркибига;
  • Бўстонлиқ туманидан 256,7 гектар Чирчиқ шаҳри таркибига;
  • Зангиота туманидан 8,9 гектар ер майдони Янгийўл туманига;
  • Янгийўл туманидан 286,9 гектар ер майдони Зангиота тумани таркибига ва 388,0 гектар ер майдони Янгийўл шаҳри таркибига;
  • Юқори Чирчиқ туманидан 60,1 гектар Қибрай тумани таркибига ўтказилади.

Шунингдек қуйидалар ҳам:

  • Қибрай туманидан 1884,9 гектар майдон Юқори Чирчиқ тумани таркибига, 62,0 гектар ер майдони Бўстонлиқ тумани таркибига, 1584,0 гектар ер майдони Чирчиқ шаҳри таркибига;
  • Пискент туманидан 286,75 гектар ер майдони Бўка тумани таркибига, 3564,6 гектар майдон Олмалиқ шаҳри таркибига;
  • Олмалиқ шаҳридан 102,5 гектар ер майдони Пискент туманига;
  • Оҳангарон туманидан 23,1 гектар ер майдони Олмалиқ шаҳри таркибига ўтказилмоқда.

Мажлисда халқ вакиллари кун тартибидаги масала юзасидан Қонунчилик палатасининг қарорини қабул қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг