Тошкент вилоятидаги корхонада ёнғин келиб чиқди
3-саҳифа
−
30 Июнь 2021 6317 1 дақиқа
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги корхоналарнинг бирида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 29 июнь куни соат 21:58 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Ўртачирчиқ тумани “Тинчлик” МФЙ Мунаввар кўчасида жойлашган “BARAKA DEKOR” МЧЖ да ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, бошқарма ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:07 да воқеа жойига етиб бориб, соат 23:01 да ёнғин ўраб олинган ва соат 23:14 да батамом ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланаётгани маълум қилинди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь