Тошкент вилоятидаги корхонада ёнғин келиб чиқди

Crime

−

image

Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги корхоналарнинг бирида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
    
Маълум қилинишича, кеча, 29 июнь куни соат 21:58 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Ўртачирчиқ тумани “Тинчлик” МФЙ Мунаввар кўчасида жойлашган “BARAKA DEKOR” МЧЖ да ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, бошқарма ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:07 да воқеа жойига етиб бориб, соат 23:01 да ёнғин ўраб олинган ва соат 23:14 да батамом ўчирилган. 

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланаётгани маълум қилинди.


Tags

Rate Count

113

Rating

3

Rate this article

Share with your friends