Тошкент вилоятидаги каналда оқиб кетган боланинг жасади топилди
3-саҳифа
−
08 Июнь 2023
10728Тошкент вилояти Тошкент туманининг “Учсада” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Захариқ” каналида чўкиб кетган 6 ёшли боланинг жасади топилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZʼга марҳумнинг яқинлари маълум қилди.
Уларнинг айтишича, боланинг жасади бугун, 8 июнь куни соат тахминан 02:00 ларда яшаш уйидан 500 метр узоқда топилган. Бола канал қирғоғидаги дарахтга қисилиб қолган бўлган.
Оқиб кетган болани қидириш ишлари қарийб 5 кундан бери давом этиб келаётган эди. Унинг ота-онаси ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари биргаликда иш олиб борганига қарамасдан, канал сувининг сатҳи баландлиги сабабли боланинг жасади топилмаган. Шу боисдан ота-она боласининг жасадини топишда амалий ёрдам сўраб, бир неча бор Республика Сув хўжалиги вазиридан “Захариқ” канали сувини бир кун муддатга тўлиқ тўхтатиб туришга рухсат сўраган эди. Такрор-такрор мурожаатлардан сўнг вазирлик канал суви оқимини нисбатан пасайтириб туришга рухсат берган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 июнь куни Тошкент вилояти Тошкент туманининг “Учсада” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Захариқ” каналида 6 ёшли бола чўкиб кетган эди. Уни топиш учун Сув хўжалиги вазирлигидан канал сувини тўхтатиш сўралган эди.
LiveБарчаси