Тошкент вилоятида жўмракдан ичимлик суви ўрнига қон оққанига изоҳ берилди

Жамият

image

Аввалроқ Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрининг “Рамазон” маҳалласидаги бир неча хонадонда ичимлик суви жўмрагидан қон аралаш сув оқаётгани ҳақида хабар берган эдик. “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. 

Айтилишича, сув таъминоти корхонасига келиб тушган мурожаат ўрганилган.  Диаметри 57 мм ли ичимлик суви тармоғи ўчирилганда, қувурдаги носозлик сабаб унга ариқ суви қўшилаётгани аниқланган. Ушбу ичимлик суви  тармоғи аҳолининг ўз маблағлари ҳисобидан 15 та хонадонга тортилган. 

“Ҳозирда ичимлик суви тўхтатилган. СЭС ходимлари билан биргаликда қувурларни алмаштириш ҳамда ичимлик тармоқларини ювиш ишлари амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Қибрай туманининг “Ўнгқўрғон” маҳалласидаги фермер хўжаликларининг ўртасидан ўтган ариқдан ҳар куни икки маҳал қонли сув оқиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Ўрганиш давомида ҳақиқатан ҳам “Обод Савдо Бизнес” МЧЖ га қарашли қушхона фаолиятидан ҳосил бўлган оқова сувларни ариққа оқизилгани маълум бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан 2021 йилнинг 26 февраль куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Қибрай тумани инспекцияси томонидан огоҳлантириш хати берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ичимлик суви Олмалиқ қон СЭС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг