Тошкент вилоятида “Император” қўл остида бўлган жиноий гуруҳ ушланди
3-саҳифа
−
27 Апрель 2023
20760Тошкент вилоятида қарз эвазига берилган пуллардан фоиз сифатида 1000 АҚШ долларини товламачилик йўли билан талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Оққўрғон туманида яшовчи фуқаро 2022 йилнинг март ойида ўзига олдиндан таниш бўлган “Император” лақабли шахсдан жорий йилнинг апрель ойида қайтариш шарти билан 3800 АҚШ доллари миқдорида қарз олган.
Қайд этилишича, фуқаро мазкур пулларнинг 3600 АҚШ долларини қайтарган. Қолган 200 АҚШ долларини қайтариш вақтини ўтказиб юборгани учун уни "кўча ечими билан ҳал этиш" орқали қўрқитган. Оқибатда “Император” лақабли шахс ундан қолган 200 долларга яна 1000 доллар қўшиб беришни талаб қилган.
Шундан сўнг фуқаро Ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Жорий йилнинг 17 апрель куни олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноий гуруҳ юқоридаги пулларни олаётган вақтда далилий ашёлар билан ушланган.
Маълум бўлишича, жиноий гуруҳ етакчиси муқаддам 6 маротаба судлангани аниқланган.
Ҳолат юзасидан 7 нафар шахс Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида қамоққа олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь