Тошкент вилоятида йигит укаси ва ИИБ ходимларига таҳдид қилди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Қибрай туманида 20 ёшли йигит укаси ҳамда ИИБ ходимларига пичоқ ва қайчи билан таҳдид қилди. Ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 январь куни 20:00 да “Янгиҳаёт” маҳалласида яшовчи фуқаро Ички ишлар бўлими ҳуқуқ-тартибот масканига бориб, хонадонида жанжал бўлаётганини айтиб ёрдам сўраган.

Хабарга асосан, 2 нафар профилактика инспектори фуқаро билан бирга унинг уйига етиб борган. Хонадонда инспекторлар чақирув эгасининг 19 ва 20 ёшлардаги ўғиллари уришиб, бир-бирига пичоқ билан таҳдид қилаётганига гувоҳ бўлган. Ажратмоқчи бўлганида, улардан бири инспекторларга ҳам қўлидаги пичоқ билан таҳдид қилгани атрофдаги кузатув камерасига муҳрланган.

Профилактика инспекторлари ушбу шахсларни хавфсизлантиргач, ҳудудий ҳуқуқ-тартибот масканига олиб келган.

Ҳолат юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш вақтида, фуқаро яна жанжални давом эттириб, инспекторнинг хизмат хонасида бўлган қайчини қўлига олган ва ходимларга ўқталиб енгил тан жароҳати етказган.

У ҳаракатларини давом эттиргач, ходимлар хавфсизликни таъминлаш мақсадида қўлидаги тиғли жисмни олиб, унга кишан тақиб қўйган.

Орадан бир оз вақт ўтгач, ушбу фуқарода тиббий атамаси “эпилепсия”, яъни тутқаноқ касаллиги қўзғалиб у ўзини ноодатий тута бошлаган. Айни шу вақтда, унинг оила аъзолари қидириб, ҳуқуқ тартибот масканига кириб келган.

Воқеани видео тасвирга олиб, гўёки ИИБ ходимлари фуқарони калтаклаб шу кўйга солган мазмунида изоҳлаган. Лекин мазкур жараёнда ходимлар томонидан фуқароларга нисбатан куч ишлатилмаган.

“Ҳозирда ҳолат юзасидан қонунийликни таъминлаш мақсадида туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси юзасидан батафсил ахборот берилади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг