Тошкент вилоятида янги университет очилади

Жамият 9336
image

Тошкент вилояти Қибрай туманида International School of Finance and Technology (ISFT) университети ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун махсус порталга жойлаштирилди.

“International School of Finance Technology and Science” МЧЖ муассислигидаги мазкур университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

Университетда республикадаги эҳтиёжларни ҳисобга олиб, халқаро бухгалтерия ҳисоби ва аудит, бизнес бошқаруви, молиявий таҳлил, молиявий риск бошқаруви ҳамда бошқа соҳаларда юқори малакали кадрларни тайёрлайди. 

Университетда ўқитиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида амалга оширилади. Битирувчиларга Ўзбекистон Республикасининг олий маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги диплом, хорижий ҳамкорлар билан ташкил этиладиган АССА (Association of Chartered Certified Accountants) халқаро дастури бўйича таълим олган битирувчиларга эса Oxford Brookes University дипломи берилади.

Муассис томонидан университетни ривожлантириш режаларига мувофиқ, республиканинг бошқа вилоятларида университетнинг филиаллари ташкил этилиши мумкин.

Биноси Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Салор” шаҳарча фуқаролар йиғинида жойлашадиган университетга 2023 йил 1 январга қадар давлат томонидан қатор солиқ имтиёзлари ва преференциялар берилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 369
Рейтинг: 3
t
×