Тошкент вилоятида туман ва шаҳарлар ҳудуди ўзгартирилди
Жамият
−
25 Июнь 2021
9553Бугун, 25 июнь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Тошкент вилоятининг қатор туман ва шаҳарлар чегарасини ўзгартириш масаласини кўриб чиқди ва маъқуллади.
Сенаторлар Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Оҳангарон, Бекобод, Бўстонлиқ, Бўка, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Қибрай, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл туманлари ва Олмалиқ, Чирчиқ, Aнгрен, Янгийўл, Бекобод шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорни маъқуллади.
Ҳужжатга кўра, Бўка туманидан 8,2 гектар Оққўрғон тумани таркибига, Aнгрен шаҳридан 143,6 гектар, Ўрта Чирчиқ туманидан 3278,9 гектар майдон Оҳангарон туманига, Оҳангарон туманидан 2931,8 гектар майдон Aнгрен шаҳри таркибига, Aнгрен шаҳридан 1094,0 гектар, Бўстонлиқ туманидан 312,2 гектар ер майдони Паркент туманига, Паркент туманидан 493,3 гектар ер майдони Бўстонлиқ туманига, Бекобод туманидан 588,6 гектар Бекобод шаҳри таркибига ўтказилади.
Шунингдек, Бўстонлиқ туманидан 256,7 гектар Чирчиқ шаҳри таркибига, Зангиота туманидан 8,9 гектар ер майдони Янгийўл туманига, Янгийўл туманидан 286,9 гектар ер майдони Зангиота тумани таркибига ва 388,0 гектар ер майдони Янгийўл шаҳри таркибига, Юқори Чирчиқ туманидан 60,1 гектар Қибрай тумани таркибига, Қибрай туманидан 1884,9 гектар майдон Юқори Чирчиқ тумани таркибига, 62,0 гектар ер майдони Бўстонлиқ тумани таркибига, 1584,0 гектар ер майдони Чирчиқ шаҳри таркибига, Пискент туманидан 286,75 гектар ер майдони Бўка тумани таркибига, 3564,6 гектар майдон Олмалиқ шаҳри таркибига, Олмалиқ шаҳридан 102,5 гектар ер майдони Пскент туманига, Оҳангарон туманидан 23,1 гектар ер майдони Олмалиқ шаҳри таркибига ўтказилади.
LiveБарчаси