Тошкент вилоятида трендга чиқмоқчи бўлган Маtiz ҳайдовчилари жаримага тортилди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бир гуруҳ Маtiz русумидаги машина бошқарувида бўлган ҳайдовчилар томонидан йўлда хавфли ҳаракатларни амалга оширилгани аниқланди. Улар жараённи тасвирга олиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар Бош бошқармаси ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, жорий йилнинг 25 июнь куни Бўстонлиқ туманида бир неча Маtiz русумли машина ҳайдовчилари гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ҳолда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳаракатларни амалга оширган.

Шу куннинг ўзида Бўстонлиқ туманида хизмат олиб бораётган инспекторлар томонидан ушбу ҳолат аниқланиб, Маtiz автомобили ҳайдовчиларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 129-моддасига биноан баённома расмийлаштирилган ҳамда автоуловлар вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

тренд Маtiz

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made