Тошкент вилоятида сифатсиз дориларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
3-саҳифа
−
03 Июль 2586 2 дақиқа
Тошкент вилоятида қўлбола усулда тайёрланган, сифатсиз дори маҳсулотларини сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 1996 йилда туғилган шахс сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 9500 дона “Менавазин”, 1300 дона “Глицерин” ва 2000 дона “Метралин” дори воситалари ҳамда инфузион эритмалар қуйиш учун мўлжалланган 56 минг 880 дона система тиббий буюмларини жами 9700 доллар ва 2 млн 550 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Текширув давомида “Глицерин” суюқлиги қўлбола усулда тайёрланиб, қадоқлангани маълум бўлган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги” Давлат марказининг тегишли хулосасига кўра, мазкур тиббий дори воситалари ва буюмларини республика ҳудудида сотиш, ташиш ва амалиётда қўллаш тақиқланади.
Ҳолат юзасидан мазкур фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 1863-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида сотиш учун яроқсиз бўлган 3,5 млрд сўмлик сифатсиз дорини сақлаётганлар ушланганди.
Live
Барчаси