Тошкент вилоятида расмга тушаман деб, дарёга тушиб кетган қиз вафот этди
3-саҳифа
−
16 Июнь 2023
12925Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ўқувчи қиз расмга тушаётганда дарёга тушиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда “Millar” дастурида хабар берилди.
Манбага кўра, мазкур ҳодиса жорий йилнинг 11 июнь куни Бўстонлиқ туманида юз берган. Туман ҳудудида жойлашган мактаблардан бирининг 9-синф ўқувчилари ўқитувчиси бошчилигида тоғ ёнбағрига айлангани чиққан.
Ўқувчи қиз суратга тушиш учун дарё соҳилидаги тош устига чиққан вақтида эҳтиётсизлик туфайли сувга йиқилиб, оқиб кетган. Орадан бироз вақт ўтгач, қизнинг жасади топилган.
Шунингдек, туман прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Тошкент тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Захариқ” каналида 6 ёшли бола чўкиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси