Тошкент вилоятида поезд устида видео олмоқчи бўлган икки болани ток урди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Бугун, 15 март куни Тошкент вилоятидан ўтувчи “Чиноз” темир йўл бекатида ток уриши оқибатида икки нафар вояга етмаган бола жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 14 март куни соат 15:18 да “Чиноз” бекатида икки нафар бола поезднинг юк вагони устига чиқиб олган. Хавфли ҳаракатлар оқибатида болалар – 10 ёшли М.И. ва 11 ёшли Б.Б. контакт тармоғининг электр таъминоти кучланишида тан жароҳатлар олган. 

Иккала ёш бола ҳам зудлик билан шифохонага ётқизилган. Бири – 20%, иккинчиси – 80% тана куйиши билан жароҳатланган.

“Ушбу бахтсиз ҳодисада ҳам болалар машҳур ижтимоий тармоқлар учун видеога тушиш ва кўпроқ “лайк” олишни мақсад қилганлар. Бахтсиз ҳодиса натижасида, улар нафақат ўзларига, балки яқинлари учун ҳам катта мусибат етказдилар”, дейилади хабарда.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

поезд ток уриш вояга етмаган бола

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг