Тошкент вилоятида оммавий равишда итларни ўлдиришга топшириқ берилди
Жамият
−
15 Июль 2023
16255Ижтимоий тамоқларда кеча, 14 июль куни соат 8:00 дан бошлаб Чирчиқ шаҳрида оммавий равишда дайдиб юрган итларни ўлдириш бошлангани ҳақидаги маълумотлар, ҳайвонларни ўлдириш учун Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан топшириқ берилгани тўғрисидаги ҳужжат расмлари тарқалди.
Тармоқларда тарқалган ҳужжатга кўра, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги Бўстонлиқ, Паркент, Тошкент, Зангиота, Қибрай ҳамда Юқоричирчиқ туман Ободонлаштириш бошқармалари таркибидаги “Назоратсиз ва дайди ҳайвонларни тутиш” бригадаларининг ходимлари ҳамда уларга ажратилган маҳсус автотранспорт воситалари ҳайдовчилари билан бирга, жорий йилнинг 14 июль куни соат 8:00 дан Чирчиқ шаҳрига хизмат сафарига юборилиши талаб қилинган. Мазкур ҳужжат жорий йилнинг 13 июль куни қабул қилинган.
“Чирчиқ шаҳар ҳудудида хизмат вазифаларини олиб бориш вақтида барча техник хавфсизлигига амал қилган ҳолда ўтказилишига шахсан Ободонлаштириш бошқарма бошлиқлари масъул”, дейилган Ободонлаштириш бош бошқарма бошлиғи А.Акрамов томонидан имзоланган ҳужжатда эслатма сифатида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь