Тошкент вилоятида нарколаборатория ташкил қилган чет элликлар ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида нарколаборатория ташкил қилган Украина ва Озарбайжон фуқаролари, Тошкент шаҳрида эса наркодўкон ташкил қилганлар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1998 йилда туғилган Украина фуқароси ва 2001 йилда туғилган Озарбайжон фуқароси вақтинча истиқомат қилаётган Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги хонадонда 411 гр “Альфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси, 7 килограммга яқин ярим тайёр наркотик моддалар ҳамда 237 килограмм прекурсорлар борлиги аниқланган ва процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Улар ушбу манзилда яширин нарколаборатория ташкил этиб, хориждан келтирилган хомашёлар ёрдамида синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган. 

Тошкент шаҳридаги ҳолатда эса, пойтахтнинг Сергели туманида яшовчи 1985 йилда туғилган шахс қўшни республикадан халқаро йўловчи автобуси орқали юборилган 4 кг 799 гр “Альфа-ПВП” синтетик наркотикни олган вақтида ушланган. Аниқланишича, у Telegramʼда фаолият юритувчи  наркодўкон учун омбор вазифасини бажариб келган.

Пойтахтдаги иккинчи бир ҳолатда Юнусобод туманида истиқомат қилувчи, 1999 йилда туғилган шахс ўзининг яшаш хонадони яқинида жойлашган электр трансформатори остига кейинчалик сотиш учун  584 гр “гашиш” моддасини яшириб қўйган. Гиёҳвандлик воситаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. У ҳам Тelegramʼда наркодўкон ташкил қилиб, хориждан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган. 

Ҳозирда учала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Озарбайжон Украина нарколаборатория

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг