Тошкент вилоятида катта тезликдаги Lacetti дарахтга бориб урилди. Қурбон бор

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида катта тезликда ҳаракатланиб келаётган Lacetti автомобили дарахтга бориб урилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 июнь куни Тошкент вилояти  Бўстонлиқ туман ҳудудидан ўтган 4Р-12 автомобиль йўлининг 47-километрида ҳайдовчи Lacetti русумли автомобилни бошқариб бораётган вақтда руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги дарахтга бориб урилган.

Оқибатда 1991 йилда туғилган йўловчи Ж.М. туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида вафот этган, икки нафар йўловчиси шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

341

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг