Тошкент вилоятида катта тезликдаги Lacetti дарахтга бориб урилди. Қурбон бор
Crime
−
03 July 2021 11007 1 minute
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида катта тезликда ҳаракатланиб келаётган Lacetti автомобили дарахтга бориб урилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 июнь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман ҳудудидан ўтган 4Р-12 автомобиль йўлининг 47-километрида ҳайдовчи Lacetti русумли автомобилни бошқариб бораётган вақтда руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги дарахтга бориб урилган.
Оқибатда 1991 йилда туғилган йўловчи Ж.М. туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида вафот этган, икки нафар йўловчиси шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August