Тошкент вилоятида қизни ўғирлаб, никоҳга мажбурлаган йигитга жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида 21 яшар қизни ўғирлаб кетиб, никоҳга мажбурлаган йигитга нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Жорий йилнинг 12 март куни соат 07:55 ларда қозоқ миллатига мансуб бўлган фуқаро 27 ёшли М.Қулмахон Қуйичирчиқ тумани Дўстлик-1 маҳалласи ҳудудида бўла туриб, аввалдан телефон орқали гаплашиб юрган таниши 21 ёшли У.Маликани эркига хилоф равишда ўғрилаб кетган. Йигит қизни ўзининг яшаш хонадонига олиб бориб, у билан никоҳдан ўтишга мажбурлаган. 

Лекин Малика У. қаршилик кўрсатиб қочиб кетган ва унга нисбатан қонуний чора кўришларини сўраб ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қуйичирчиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.Қулмахонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 136-моддаси 1-қисми (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Тошкент вилояти

Баҳолаганлар

2139

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг