Тошкент вилоятида қидирувга берилган 23 киши МДҲ давлатларидан тутиб, олиб келинди

3-саҳифа 10498
image

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари қидирувда бўлган ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларида яшириниб юрган 23 нафар фуқарони Ўзбекистонга олиб келди. Бу ҳақда вилоят ИИББ Матбуот котиби Бобур Тўлаганов маълум қилди. 

Қайд этилишича, Тошкент вилояти ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш,  фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ҳамкор ташкилотлар билан “Зарбдор” махсус тезкор-профилактик ойлиги ўтказилмоқда. 

Жумладан, жиноят қидирув йўналиши бўйича вилоят ИИББ ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан, турли жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 56 нафар қидирувда бўлган шахс ушланиб, жазо муқаррарлиги ва қонун устуворлиги таъминланган. 

Жорий йил бошидан бери  вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида 486 нафар (23 аёл) қидирувдаги шахс қўлга олинган.  

Ушланган шахсларнинг 23 нафари МДҲ давлатларидан олиб келинган (экстрадиция қилинган) бўлиб, энг узоқ қидирувда бўлгани 20 йил, қисқаси эса 2 кунда аниқланиб, ушланган. 

Бундан ташқари, 22 нафар бошқа вилоятларда норасмий ва расмий қидирувдаги шахс ушланиб, қидирув ташаббускорига топширилган ва 10 нафар бедарак йўқолган шахслар топилиб, оиласига қайтарилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 403
Рейтинг: 3
t
×