Тошкент вилоятида қарийб 16 млрд сўмлик сифатсиз қурилиш аниқланди
3-саҳифа
−
13 Сентябрь 2023
5110Тошкент вилоятида қурилиш соҳасида 15,8 млрд сўмлик сифатсиз ишлар бажарилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, прокуратура органлари томонидан ўтказилган текширувда 15,8 млрд сўмлик сифатсиз қурилиш ишлари ҳамда 6,3 млрд сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланган.
Жиддий қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 63 та жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, 12,6 млрд сўм зарар ундирилган. Шунингдек, 280 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган ҳамда 90 нафар шахсларнинг ҳуқуқлари тикланган.
Қайд этилишича, ҳозирда вилоят ҳудудида жами 457 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси