Тошкент вилоятида қанча одам ишсиз эканлиги маълум қилинди
Жамият
−
03 Июнь 2019
3404Хабарингиз бор, айни пайтда Тошкент вилояти ҳокимлигида президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлигининг хабар беришича, Президент Шавкат Мирзиёев вилоятдаги туманларда олиб борилаётган ишларни танқидий руҳда кўриб чиқмоқда.
“Қуйи Чирчиқ, Бекобод, Оҳангарон, Бўка... Аҳоли яшаш шароити республикага нисбатан 3 баравар кам. Вилоятда 121 минг киши ишсиз, 117 минг киши хорижда - ишлагани кетган, 137 минг ёш иқтисодий оғир аҳволда.
117 минг киши - хорижда. Шулар биздан розими? Онаси ҳар куни боласини дуо қилмагани учун биздан розими?
Нуронийлар гапирмайди. “Бағрикенгмиз, бағрикенгмиз...” Гапиринглар. Аччиқ-аччиқ қилиб гапиринглар”, деб айтиб ўтди Президент вилоятдаги туман раҳбарларига мурожатида.
LiveБарчаси