Тошкент вилоятида итларни сўйган фуқаро қамалди

3-саҳифа

image

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент вилоятидаги уйларнинг бирида итлар шафқатсизларча сўйилиб, териси шилиб олинган эди. Буни содир этган фуқаро 10 суткага қамалди. Бу ҳақда “Меҳр ва оқибат” жониворларни ҳимоя қилиш ташкилоти хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 март куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Аҳмад Яссавий маҳалласида яшовчи В.Х. устидан ўз уйида 25 дона итни санитария қоидаларига зид равишда сақлагани ва уларни сўйиб келаётгани юзасидан суд бўлиб ўтди. Судда айбланувчи фуқаро, маҳалла профилактика инспектори, “Меҳр ва оқибат” жониворларни ҳимоя қилиш ташкилоти вакиллари иштирок этган.

Судда айбланувчи уйида итларни фақат ўз эҳтиёжлари учун сўйганини айтган. Нега уйига ҳар куни итлар олиб келингани ҳақидаги саволга эса жавоб бера олмаган.

Ҳолат юзасидан судья айбдорга нисбатан 10 сутка қамоқ жазоси тайинлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг