Тошкент вилоятида айиқ ўлдирилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Crime

image

Аввалроқ, Тошкент вилоятида аҳоли яшовчи ҳудудда кезиб юрган қўнғир айиқ отиб ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, айиқ Ангрен шаҳри Дукент қўрғонида жойлашган аҳоли яшаш пунктида кўрилган.

Ушбу ҳолат юзасидан шу вақтнинг ўзида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ИИББ 2-минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари ва Ангрен шаҳар ИИБ томонидан ушбу айиқ ушланиб хавфсиз жойга жойлаштирилган. 

Ҳозирда айиқ соғ-омон ва ходимлар қўриқловида. Бугун тонгдан уни ёввойи табиатга қайтариш режалаштирилган.


Tags

Rate Count

314

Rating

3

Rate this article

Share with your friends