Тошкент вилоятида 9 минг гектар ер деҳқонларга бўлиб берилади

Жамият

image

Оҳангарон туманининг тоғолди ҳудудларида 50 минг гектар ер майдони ўзлаштирилиб, 9 минг гектар ер деҳқон хўжаликларига тарқатилади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 сентябрь куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши сессиясида маълум қилди.

Йиғилишда аграр соҳадаги муаммоларга тўхталар экан, вилоят ҳокими лавозимига номзоди кўрсатилган Зойир Мирзаев полиз, картошка, мева ва узум ҳосилдорлиги қолган ҳудудлардан 1,5-2 баравар пастлиги, сақлаш ва қайта ишлаш қувватлари камлиги натижасида 35 фоиз маҳсулот йўқотилаётганини қайд этган.

Президент вилоятдаги деҳқончилик ва чорвачиликка масъуллар бор имкониятнинг 50 фоизидан ҳам фойдаланмаётгани, ер майдонлари катта бўлса ҳам, мева-сабзавот экспорти кўпаймаётгани, гўшт етиштириш пойтахт ва вилоят эҳтиёжлари учун умуман етарли эмаслигини кўрсатиб ўтди.

Шу муносабат билан:

•    Оҳангарон туманининг тоғ-олди ҳудудларида камида 50 минг гектар ерларни ўзлаштириш дастурини ишлаб чиқиш;

•    9 минг гектарни деҳқон хўжаликларига тарқатиш;

•    Тошкент, Паркент, Янгийўл, Қибрайда логистика марказларини ишга тушириб, уларга 50 миллион доллар йўналтириш;

•    Тошкент, Паркент ва Қибрай туманларида йил якунига қадар 4 миллион дона мева ва ток кўчатлари тайёрлайдиган питомникларни ташкил қилиш топширилди.

Умуман, аҳоли томорқасидан йилига 2-3 марта ҳосил олиш йўлга қўйилмаса, қишлоқларда муносиб ҳаёт ташкил этиш бўйича қўйилган мақсадга эришиб бўлмаслиги таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев ер

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг