Тошкент вилоятида 45 ёшли эркак танишини болта билан уриб, ўлдирди
3-саҳифа
−
08 Июнь 2023
7403Тошкент вилоятида спиртли ичимлик таъсирида бўлган 45 ёшли эркак танишининг бошига болта билан уриб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Унинг маълум қилишича, жорий йилнинг 5 июнь куни соат тахминан 21:00 атрофида Тошкент тумани "Сарке" МФЙ Ёнариқ кўчасида жойлашган уйда фуқаро К.К. таниши М.А. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан. Шу жараёнда К.А. таниши М.А.ни қасддан ўлдириш мақсадида уни бош соҳасига темирдан ясалган болта билан уриб, оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда М.А. воқеа жойида вафот этган.
К.А. Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда ИИВ Жазони ижро этиш департаментига қарашли 1-сонли тергов ҳибсхонаси муассасасига жойлаштирилган.
LiveБарчаси