Тошкент вилоятида 30 ёшли аёл ўзини поезд остига ташлади (видео)
3-саҳифа
−
03 Май
17132Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 30 апрель куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшаган 1995 йилда туғилган аёл “Тошкент-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланиб келаётган тезюрар йўловчи поезди тагига ўзини ташлаши оқибатида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент транспорт прокуратураси томонидан текшириш ўтказилиб, содир бўлган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.
LiveБарчаси