Тошкент вилоятида 20 ёшли йигит ис газидан заҳарланди
3-саҳифа
−
28 Февраль 2023
2782Тошкент вилоятида 20 ёшли йигит ис газидан заҳарланиб, комага тушди. Бу ҳақда “Milliy” телеканалининг “Millar” дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, ўша куни йигит уйда ёлғиз бўлган. Кечки пайт уйқуга кетишидан олдин ўзи турган хона совиб кетмаслиги учун газ печини ёниқ қолдирган. Оқибатда печь тирқишидан чиққан ис газидан заҳарланган. Тонг отиб кечга яқин ҳам ўрнидан турмаган йигитни бир кун олдин меҳмонга кетган онаси уйга қайтганда кўриб қолган. Шошилинч тарзда тез тиббий ёрдам хизматига қўнғироқ қилган.
“Йигит ис газидан ўткир заҳарланиш ташхиси билан шифохонага олиб келинганда беморнинг аҳволи ўта оғир, кома-2 ҳолатида бўлган. Унга дастлабки тез тиббий ёрдам чоралари амалга оширилган. Ҳозирда сунъий ўпка вентиляция аппаратига олинди. Муолажалардан сўнг аҳволи бироз яхшиланди. Ҳозирги аҳволи кома-1 ҳолатида”, дейди реаниматолог Умид Сирожов.
LiveБарчаси