Тошкент вилоятида 143 млн долларлик қарз ҳисобидан сув иншооти қурилмоқда
Жамият
−
17 Март 2021 29053 1 дақиқа
Тошкент вилоятида сувни тозалаш ва таъминлаш иншооти қурилмоқда. Лойиҳанинг қиймати 143,8 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, янги “Қодирия” сув тозалаш иншооти Тошкент, Қибрай ва Зангиота туманлари аҳолисини ичимлик суви билан таъминлайди.
Қайд этилишича, объект фойдаланишга топширилгандан кейин вилоят аҳолисини ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 60 фоиздан 92 фоизгача ошади. Шундай қилиб, 58 та маҳалла тоза ичимлик сувига эга бўлади.
Ҳокимликка кўра, ушбу лойиҳа қурилиши мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2019 йилнинг март ойида бошланган. Иншоот қурилишига Осиё Тараққиёт Банки кредит маблағи ажратган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь