Тошкент вилоятида ҳайдовчилардан “доля” ундириб келган шахс ушланди
Жамият
−
01 Октябрь 2020
14685Тошкент вилоятида Бўка-Олмалиқ йўналишида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилардан улуш ундириб келган шахс ушланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
Жорий йилнинг 26 сентябрь куни 36 ёшли Ф.Х. Бўка тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида “Ш” исмли шахс товламачилик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Бўка-Олмалиқ йўналишида йўловчи ташиш мумкин эмаслигини айтиб, уни қўрқитган ва бу йўналишда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат бергани учун ҳар бир ҳайдовчидан 10 000 сўмдан пул йиғиб келаётгани, бундан ташқари янги қўшилган ҳайдовчилардан эса 400 000-500 000 сўмдан пул талаб қилаётганлигини маълум қилган.
Мазкур ариза юзасидан Бўка тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида “Ш” исмли шахс 36 ёшли Ш.А., эканлиги аниқланиб, ундан Ф.Х., дан талаб қилиб олган 160 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Бўка тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ш.А., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича Ш.А. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь