Тошкент вилояти учун 784 та инвестиция лойиҳасидан иборат янги дастур шакллантирилган

Жамият

image

Хабарингиз бор, айни пайтда Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти фаоллари, ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари, республика идоралари мутасаддилари иштирокида йиғилиш давом этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, янги корхоналар ва иш ўринлари яратиш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб берди. 

2019-2020 йиллар учун умумий қиймати 39 триллион 833 миллиард сўм (4,7 миллиард доллар) бўлган 784 та инвестиция лойиҳасидан иборат янги ҳудудий дастур шакллантирилгани қайд этилди. Уларнинг 15 таси давлат аҳамиятига эга йирик лойиҳа бўлса, 769 таси хусусий бизнес ва инвесторлар иштирокида амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектларининг 17 фоизи ишламаётгани, Ангрен шаҳри ва Чиноз туманида бу кўрсаткич 30-33 фоизни ташкил этиши танқид қилинди. Уларнинг фаолиятини тиклаш, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган оилаларга “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида жорий йилда 350 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича топшириқ берилди. Талаб бўлса, яна қўшимча маблағ ажратилади.

“Нима учун оилавий тадбиркорлик, уйларда паррандачилик, чорвачилик, томорқачилик бўлсин деяпмиз. Одамларнинг даромади ошиши, тўлов қобилияти юқори бўлиши керак”, деди давлат раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made