Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими қайси ишга ўтгани маълум бўлди

Жамият 29397
image
-

Тошкент вилоятининг лавозимидан озод этилган ҳокими Даврон Ҳидоятов Чирчиқ шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Даврон Ҳидоятов жорий йилнинг январь ойи охирида Тошкент вилоятига ҳоким этиб тайинланганди.

Маълумот учун, бугун, 18 ноябрь куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Тошкент вилоятига ҳоким этиб тайинланди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1627
Рейтинг: 3
t
×