Тошкент вилояти ИИББда қатор тайинловлар амалга оширилди

Жамият 8012
image

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи Тошкент вилояти билан Ички ишлар бош бошқармасида қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Полковник Зиёд Галибович Иминов Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Иминов Тошкент вилояти ИИББ учинчи минтақавий ҳудуд Оққўрғон тумани ИИБ бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Мирзоҳид Саидаҳмадович Қолдибоев Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бунга қадар Қолдибоев ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи муҳим топшириқлар бўйича инспектори лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Саъдулла Мирағламович Миртўлаев Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Пробация бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Миртўлаев Тошкент вилояти ИИББ Биринчи минтақавий ҳудуд Паркент тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Шунингдек, Полковник Равшанжон Меҳмонқўзиевич Жўраев Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Молия ва моддий техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Жўраев Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 300
Рейтинг: 3
t
×