Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
Жамият
−
04 Ноябрь 2020
8358Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Музаффар Юсупалиевич Файзиев тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиг Матбуот хизмати хабар берди.
Музаффар Файзиев 1979 йили Пискент туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. Мутахассислиги – маркетолог, молиячи.
У меҳнат фаолиятини 2000-йили Тошкент вилояти молия бошқармаси ҳисобхона бўлими 1-даражали иқтисодчиси вазифасидан бошлаган. Шундан сўнг, мазкур бошқармада бош эксперт, бош иқтисодчи, бўлим бошлиғининг ўринбосари вазифаларида ишлаган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижро этувчи дирекцияси, Тошкент вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси, Тошкент вилояти молия бошқармаси раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.
Музаффар Файзиев, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компаниясида масъул вазифаларда ишлаган.
LiveБарчаси