Тошкент ва Сурхондарёда ЙТҲда одам ўлдириб, қочган ҳайдовчилар ушланди

3-саҳифа 20795
image

Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида ҳайдовчиларнинг машинасида одам уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб кетиши натижасида икки киши ҳалок бўлди.

Жорий йилнинг 1 январь куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманининг “Саксонкапа” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “4К-592” автомобиль йўлининг 11 километрида “Шўрчи-Олтинсой” йўналишида кетаётган номаълум транспорт воситаси ҳайдовчиси мазкур йўлда ҳаракатланиб кетаётган пиёда, туманнинг “Бахштепа” МФЙда яшаган, 1985 йилда туғилган фуқарони транспорт воситасининг олд томони билан туртиб юбориб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.

1

Натижада 36 ёшли фуқаро турли даражада тан жароҳатлари олиб касалхонада вафот этган. 

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни туманнинг “Оққўрғон” маҳалласида яшовчи, ишсиз, 1995 йилда туғилган И.Р. содир этгани ва ҳодиса содир бўлган жойдан олинган ашёвий далиллар унинг бошқарувида бўлган Nexia-2 русумли автомашинага тегишли эканлиги аниқланди.

Жорий йилнинг 2 январь куни И.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми ва 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шундай ҳолат Тошкент вилоятининг Пискент туманида ҳам кузатилган. Номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Саидобод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Оҳангарон-Гулистон” А-373 йўлининг 105-километрида бошқариб кетаётиб, шу ердан ўтаётган пиёда – Олмалиқ шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган П.Ж.ни уриб юборган. Ҳайдовчи воқеа жойидан кетиб қолган. Натижада П.Ж. жароҳат натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи ва номаълум машинани топиш чоралари кўрилди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи, МЧЖ ҳайдовчиси Н.М. ўз бошқарувидаги юк машинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 705
Рейтинг: 3
Теглар
t
×