Тошкент ва Сурхондарёда адвокатлар пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида ва Сурхондарё вилоятида мижозлардан 3700 АҚШ доллари ва 60 млн сўм олган адвокатлар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати Тошкент вилояти Пискент туманида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқарога нисбатан Яшнобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168- (Фирибгарлик) ва 211- (Пора бериш) моддалари билан қўзғатилган жиноят ишида унга нисбатан танланган эҳтиёт чорасини ўзгартириб берганини айтиб ва ишни суд органларида ишловчи танишлари орқали ижобий ҳал этиб, унга енгиллик қилиб бериш эвазига 3700 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Денов туманида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати ноқонуний равишда фуқародан 60 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, адвокат ўзининг суд тизимидаги танишлари орқали ЖИБ Денов туман судида кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан енгил турдаги жазо тайинланишида ёрдам беришни ваъда қилган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида прокуратура органи ходимлари 25 минг доллар пора билан қўлга тушди. Улар олдинроқ ҳам 108 минг доллар олгани аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Сурхондарё пора адвокат ИИО

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг