Тошкент ва Москва афғон қочқинлари муаммосини муҳокама қиляпти – Россия элчиси
Олам
−
10 Сентябрь 2021
8523Ўзбекистон ва Россия Афғонистондан келадиган қочқинлар оқимини мунтазам муҳокама қилиб келмоқда. Бу ҳақда РФнинг Тошкентдаги элчиси Олег Мальгинов айтиб ўтди.
Дипломатга кўра, афғон қочқинларини тўхтатиб қолиш қийин бўлади.
“Ўзбекистон жанубидаги давлат – янги хавф. Қочқинлар оқими бўлиши мумкин. Владимир Путин бу масалани Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев билан бир неча бор муҳокама қилган”, дейди дипломат мигрантлар бўйича икки давлат вакиллари учрашувида.
Элчи қочқинлар оммавий равишда Ўзбекистонга ўтса, уларни ушлаб қолиш имконсиз эканини урғулаган.
“Бу хавф, жумладан хавфсизлик борасидаги хатар. Шунинг учун буни инобатга олиш керак”, деган Мальгинов.
Дипломатнинг таъкидлашича, Афғонистондаги вазият тушунарсизлигича қолмоқда ва бу қатор йўналишларда ҳавотир уйғотади. Радикал ғоялар кириши мумкин. Бунда чегара ёрдам бермайди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. Бунга қадар Европанинг бошқа давлатлари, жумладан Британия ва Германия ҳам мамлакатни тарк этди. Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузулганини эълон қилди.
Жорий йилнинг 6 сентябрь куни эса "Толибон" қаршилик кучларининг сўнгги қалъаси Панжшерни ҳам эгаллади. Бироқ, Аҳмад Масъуд бошчилигидаги миллий фронт бу маълумотни рад этди ва вилоятнинг асосий қисми ҳамон "Толибон"дан мустақил эканини таъкидлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь