Тошкент туманларини “сариқ”дан “қизил”га ўтказиш таклиф қилинди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда пойтахт Тошкент шаҳрининг баъзи туманларини “сариқ“ тоифадаги ҳудуддан “қизил“ тоифага ўтказиш таклиф қилингани бўйича Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга номига Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев томонидан киритилган хат сурати тарқалди. 

Ҳали расмий равишда тасдиқланмаган хатда айтилишича, агентлик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳарларда мунтазам равишда таҳлилий маълумот олиб борилмоқда. Ушбу маълумотларга кўра, жорий йилнинг 11 май куни Тошкентнинг бир қанча туманларида коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланган.

“Жорий йилнинг 11 май куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Юнусобод, Учтепа, Мирзо Улуғбек, Олмазор ва Яшнобод туманларида жами 8 та ҳолатда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар аниқлангани сабабли эпидемияга қарши курашиш талабларидан келиб чиқиб, Агентлик томонидан мазкур туманларни сариқ ҳудуддан қизил ҳудудга ўтказилиши бўйича таклиф киритилади”, дейилади Юсупалиев имзолаган хатда.

Ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан Агентлик ва шаҳар ҳокимлиги томонидан расмий баёнот берилмади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 май куни Тошкент шаҳридаги барча туманлар сариқ тоифадаги ҳудуд дея белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

514

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг