Яна бир институтда хорижий ОТМларининг сиртқи бўлимлари очилади

Жамият 3502

ЎЗбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатининг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилди.

2019 йил 1 апрелдан 2019-2021 йилларда маҳсулотининг камида 80 фоизини экспорт қиладиган тикув-трикотаж корхоналарининг кредитларини тўлаш харажатлари Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан қуйидаги тартибда қопланади:

  • кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 25 фоизи миқдорида;
  • хорижий валютада бериладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида;
  • ноль ставкасини қўллаган ҳолда вужудга келган қўшилган қиймат солиғини қайтариш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган кундан эътиборан 7 иш куни давомида солиқ тўловчига қайтарилади;
  • биржа савдолари орқали пахта толасини сотиб олишда қатъий талаб қилинадиган банк кафолатлари бекор қилинади.

2019 йил ҳосилидан пахтани сотиб олишда қўшилган қиймат солиғи амалдаги сотиш нархидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Тадбиркорлик субъектларининг товар айланмасидан вужудга келган ноль ставкадаги қўшилган қиймат солиғини корхоналарга қайтариш тўғрисида тақдим қилган аризаларини қабул қилиш бўйича автоматлаштирилган дастур ишлаб чиқилади.

2025 йилга қадар тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 7 млрд АҚШ долларига етказишни назарда тутувчи "2019-2025 йиллар давомида тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш Концепцияси" ишлаб чиқилади.

2019/2020 ўқув йилидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида xoрижий oлий ўқув юртларининг махсус сиртқи таълим шакли жорий этилади.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида шартнома асосида ўқитишнинг ўзаро мажбуриятларини белгилаб берувчи шартнома тузиш орқали унинг базавий тўлов контрактини иккинчи босқичда камида 50 фоиз, учинчи босқичда камида 75 фоиз, тўртинчи босқичда 100 фоиз миқдорида тўлаб беришга рухсат берилади.

Европа иттифоқи, Туркия, Koрея, Xитой ва бошқа мамлакатлар билан ишлаб чиқилаётган келишувларга божхона тўловлари камайтирилади.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарининг ягона ахборот портали яратилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 2.2
Будьте в курсе событий!
×
×