Тошкент тиббиёт академияси шифохонаси “свет”сиз қолди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Тошкент тиббиёт академияси (институти) шифохонаси  электр энергиясидан узилгани, беморлаард совуы хонада қолиб кетгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти маълумот берди.

Кеча, 18 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги юқори кучланишли “Водил” подстанциясидан таъминланувчи ер остидан ўтган кабель тармоғи узиб юборилиши оқибатда авария ҳолатида таъминотда ўчишлар кузатилган.

Тошкент тиббиёт академиясида (институти) ичимлик суви қувурида юзага келган авария ҳолатини тўхтатиш мақсадида ер қазиш ишларини олиб бориш вақтида эҳтиётсизлик оқибатида ҳудуддаги “Водил”дан чиқувчи юқори кучланишли ер остидан ўтган кабель тармоқлари шикастланиши оқибатида авария ҳолати юзага келган. 

Ушбу ҳолат бўйича “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишдаги авария ҳолатларини баратараф этиш махсус тезкор ишчи-бригада ходимлари томонидан носозликларни бартараф этиш бўйича тезкор таъмирлаш ишлари олиб борилган. Шу куннинг ўзида бино электр энергияси билан тўлиқ таъминланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг