Тошкент-Термиз йўли 40 млн доллардан ортиқ маблағ эвазига таъмирланади
Жамият
−
05 Январь 2021
6552М39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг умумий узунлиги 21 километр бўлган иккита участкасини реконструкция қилиш учун 40,7 млн доллар ажратилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабридаги №827 қарорида сўз боради.
Ҳужжатга кўра:
• Магистраль йўлнинг 1395-1400 ва 1410-1426 км узунликдаги участкаларини таъмирлаш лойиҳаси Ислом тараққиёт банки (ИТБ) иштирокида амалга оширилади;
• 35,1 млн долларлик кредит муддати 20 йилни ташкил этади. Қолган 5,5 млн доллар солиқ имтиёзларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистоннинг ҳиссаси ҳисобланади;
• кредит ва фоизларни қайтариш, шунингдек комиссия тўловлари ва воситачилик харажатлари қопланиши Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Маълум қилинишича, ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Жуманиязович Раматовга юкланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь