Тошкент телеминорасидаги байроқ янгиланди (видео)

Жамият 12807
image
-

Тошкент телеминорасидаги Ўзбекистон байроғи ўзгартирилди. Ижтимоий тармоқларда байроқни алмаштириш жараёни акс этган видео тарқалди.

Видеода икки киши телеминора чўққисида ишлаётганини кўриш мумкин.

Қайд этиш керакки, 23 май куни Тошкент телеминорасини чақмоқ ургани ва унинг учидаги байроқ ёниб кетгани тўғрисида хабар тарқалганди. Ҳолат бўйича икки ташкилот: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” ДУК расмий маълумот берди.

ФВВ телеминорани чақмоқ урганини тасдиқлаб, иншоот бундай ҳолатларга қарши ҳимояга эга эканини маълум қилди.

“Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” ДУК Тошкент телеминорасига тўғридан-тўғри чақмоқ уриш ҳодисаси содир бўлмаганини, видео олинган ракурсдан шундай кўринганини маълум қилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 299
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×