Тошкент телеминорасига паспортсиз кириш тартиби жорий қилинади
Жамият
−
05 Ноябрь 2019
8368Пойтахт Тошкентда жойлашган телеминорага паспортсиз кириш режими жорий қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.
Тошкент телеминораси баландлиги бўйича жаҳоннинг 200 дан ортиқ миноралари орасида 11-ўринни эгаллайди. Телекўрсатувлар кўламининг кенгайиши муносабати билан кучли радио-телевизион узатиш станцияси қурилишига эҳтиёж пайдо бўлганлиги сабабли Бўзсув каналининг ўнг соҳилида 1978–85 йилларда мазкур иншоот бунёд этилган. Тошкент телеминораси 3 та конуссимон тиргакка ўрнатилган. Ундан Бутунжаҳон буюк миноралар федерациясига бағишланган музей, “Коинот” ресторанининг “Алвон” ва “Мовий” заллари, кузатув майдончалари ўрин олган.
Маълумки, Тошкент телеминораси стратегик аҳамиятга эга объект ҳисобланади. Шу боис бу ерга шахсни тасдиқловчи ҳужжат орқали киритилади. Бошқа ҳолларда эса телеминора гўзаллигини фақат ташқаридан кузатиш мумкин.
Тошкент телеминораси маъмуриятининг маълум қилишича, тез орада ушбу масканга шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан кириш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь