Тошкент шаҳридаги тўсиқлардан хабардор қилувчи махсус геопортал ишга тушди
Жамият
−
19 Апрель 2020
8541Карантин сабабли автомобилларнинг қатновини вақтинча чеклаш мақсадида Тошкент шаҳридаги кўча ва маҳаллаларда тўсиқлар ўрнатилди. Бу тадбир карантин қоидалари доирасида амалга оширилди. Махсус рухсатномага эга ва ўта зарур ҳолларда ҳаракатланаётган автомобиль эгаларининг аксарияти мазкур тўсиқлар қайси жойларда ўрнатилганини билмайди.
Шу мақсадда Тошкент шаҳри бўйлаб ўрнатилган тўсиқлар қаерларда жойлаштирилганини кўрсатиб турувчи геопортал ишга туширилди.
Маълумотларга кўра, Давергеодезкадастр қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ҳамкорлигида яратилган геопорталда тўсиқлар жойлашган жой харитада қизил чизиқлар билан акс эттирилган. Бугунга келиб уларнинг сони 1415 тани ташкил этмоқда.
Таъкидланишича, геопортал барча учун очиқ шаклда ишлайди. Унга ушбу сайт орқали кириб, фойдаланиш мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь